2020 йилда эҳтиёжманд меҳнат муҳожирларига 450 та хонадон ажратилади

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов Президентимизнинг 2019 йил 20 августдаги “Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Рспубликаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида қарор қабул қилди.

Қарорда уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат муҳожирларига 2020 йилда уй-жой қурилиши бўйича давлат дастурлари доирасида кўп квартирали уйлардан 450 та хонадон ажратилиши белгиланди.