Ливия қирғоқларида 400 дан ортиқ ноқонуний муҳожир қутқарилди

Бу ҳақда Синьхуа агентлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссари бошқармаси маълумотига асосланиб хабар берди.

Одамлар Ливия қирғоқ қўриқ хизматининг иккита кемасида олиб кетилди ва мамлакат пойтахти - Триполига етказилди.

"БМТ ва Халқаро қутқарув қўмитаси уларга зарур ёрдам кўрсатди", - дейилади хабарда.
Халқаро Миграция Ташкилотининг маълумотларига кўра, 2020 йилда Марказий Ўрта ер денгизи йўналишида 323 муҳожир ҳалок бўлган ва 417 киши бедарак йўқолган, қарийб 12 минг нафар ноқонуний муҳожир қутқарилиб, Ливияга қайтарилган.

Эътибор беринг, 20 йил ичида дунёда муҳожирлар сони деярли 110 миллионга ошди, яъни ҳозирда 281 миллион кишига етган. АҚШ, Германия, Саудия Арабистони, Россия ва Буюк Британия – муҳожирлар сони энг юқори бўлган беш мамлакатга киради.

Г.Холдорова тайёрлади.