2021 йилнинг энг ҳайратланарли ва даҳшатли воқеалари суратларда (2-қисм)
* Июль ойи ўрталарида Германия, Бельгия ва Ғарбий Европанинг бошқа ҳудудларида кучли ёмғир ҳалокатли сув тошқин 220 дан ортиқ одам ёстиғини қуритди. Шаҳарлар сув остида қолди.
* 23 июль куни Токиода ХХХII ёзги Олимпия ўйинлари бошланди. Ўзбекистон терма жамоаси 5 та соврин: учта “олтин” ва иккита “бронза”ни қўлга киритди.
* Август ойи бошида “Инжил фалокати” деб таъриф берилган йирик ўрмон ёнғинлари Грецияни қамраб олди. Шунингдек, ёзда АҚШнинг Калифорния штатида содир бўлган ўрмон ёнғинлари айниқса ҳалокатли ва шиддатли тус олди.
* 5 августда Испаниянинг “Барселона” футбол клуби аргентиналик Лионел Месси билан шартномани узайтирмаслигини малум қилди. Спортчи хайрлашув матбуот анжуманида кўз ёшларини тия олмади. Каталония клуби таркибида Месси 30 дан ортиқ турнир, жумладан Чемпионлар лигасида ғалаба қозонди ва олти карра "Олтин тўп" соҳибига айланди.
* Август ойи ўрталарида Толибон ҳаракати халқаро қуролли кучларнинг Афғонистондан олиб чиқиб кетилиши фонида қисқа вақт ичида давлатнинг деярли бутун ҳудудини эгаллаб олди. Мамлакат гуманитар ва иқтисодий инқирозга юз тутмоқда.
* 17 сентябрь куни Жанубий Кореянинг дунёвий хитга айланган “Калмар ўйини” сериали чиқди.
* 19 сентябрь куни Испаниянинг Пальма оролида уч ой давом этган Кумбре-Веха вулқонининг отилиши бошланди. Вулқондан сўнг катта вайронагарчилик ва «кул босган» деҳқончилик қолди.
* Ноябрь ойида Беларус ва Польша чегарасидаги вазият янада кескинлашди. Ўшанда Яқин Шарқдан минглаб муҳожирлар Беларус томондан чегарага яқинлашиб, Европа Иттифоқига ўтишга уринган.
* 10 декабрда Мэйфилд шаҳри ва унинг атрофини харобага айлантирган Кентукки тарихида энг кучли торнадо бўлди. Камида 50 киши табиий офат қурбонига айланди.