2023 йилнинг асосий ранги эълон қилинди
- 03.12.2022 10:20
- 573
- Хориж
Келаётган йилнинг асосий рангини Pantone халқаро тадқиқот институти веб-сайтида эълон қилди. Бу - Viva Magenta – бинафша тусли тўқ қизил ранг.
Компания ходимлари кармин номли табиий бўёқдан илҳомланиб, янги рангни ишлаб чиқишди. Таъкидланишича, у қўнғизлардан ишлаб чиқилади.
Институт олимлари ушбу янги қизил ранг "кучли, қўрқмас ва илҳомлантирувчи" бўлиб, у соф қувончга тўйинтириши, тажриба ва ўзини чексиз намоён қилишга ундашини таъкидлашди.
Сўнгги янгиликлар
“Йигирма уч”, мен - “Йигирма тўрт”, алоқадаман, қабул!”
- 26 дақиқа аввал
- Самарқанд
Самарқандда қанча иссиқхона бор?
- 30 дақиқа аввал
- Самарқанд