21-25 март кунларида “Афросиёб” поездининг қўшимча қатновлари йўлга қўйилади
- 10.03.2024 13:52
- 17
- Долзарб
Наврўз байрами муносабати билан Самарқанд ва Қарши шаҳрига “Афросиёб” поездининг қўшимча қатновлари йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 21 март Наврўз байрамида йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2024 йил 21, 22, 23, 24 ва 25 март кунлари 775/776-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида “Афросиёб” поездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилади.
Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
775-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши: Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26;
776-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши: Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05.
Шунингдек, 20, 21 март кунлари Тошкент-Қарши йўналишида ҳам “Афросиёб” поездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилади:
762-сонли “Тошкент — Қарши” йўналиши: Тошкент 6:59 — Қарши 10:33;
761-сонли “Қарши — Тошкент” йўналиши: Қарши 16:44 — Тошкент 20:20.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 1 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа