21 июнь - энг узун кун, энг қисқа тун
Қуёш туриши - Қуёш осмон экваторидан энг катта бурчак масофасида жойлашган ва Қуёшнинг уфқдан баландлиги пешинда минимал ёки максимал бўлган йилнинг икки кунидан биридир. Бу куни Ернинг бир яримшарида энг узун кун ва энг қисқа тун (ёзги кун ботиши), иккинчисида энг қисқа кун ва энг узун тун (қишки қуёш туриши) рўй беради.
Ёзги қуёш туришида Қуёш шимоли-шарқда кўтарилиб, гумбаздаги энг узун ёй пайдо қилган ҳолда шимолий-ғарбий томонга ботади.
2023 йилда ёзги қуёш туриши 21 июнь куни бутунжаҳон координациялашган вақт билан 14:57 (Тошкент вақти билан 19:57) да содир бўлади. Июнда ўртача ёруғлик вақти 17 соат 33 минутни ташкил этади.
Шимолий ярим шарнинг қутб кенгликларида оқ тунлар, Арктикада эса қутбий кунлар бошланади.
Шимолий қутб доирасидан юқорида Қуёш умуман уфққа ботмайди ва кун бир сутка давом этади – қутбли кун туради. Ернинг шимолий қутбида Қуёш сутка давомида уфққа параллел равишда айлана бўйлаб ҳаракатланади.
Бир неча кун давомида қуёш туриши – Қуёшнинг уфқдан баландлиги деярли ўзгармайди. Кейин ёриткич эклиптик бўйлаб тескари илгарилаб ҳаракатланади. Шимолий ярим шарда кун қисқариб, тун узаяди. Жанубий ярим шарда бунинг акси бўлади.
Июнь қуёш туриши билан сентябрь кун тенглиги ўртасидаги давр «астрономик ёз» деб аталади. У одатда Шимолий ярим шарда 21 июндан 23 сентябргача, жанубий ярим шарда эса 21 декабрдан 20 мартгача давом этади.
Минг йиллар давомида ёзги кун тўхташи табиат цикллари билан уйғунликда яшаган ва ҳаётини шунга мувофиқ ташкил этган халқлар учун катта аҳамиятга эга бўлган. Аксарият ибодатхоналар қурилиши айнан ёзги кун тўхташи кунида қуёш чиқишига мослаштирилган.
Г.Холдорова тайёрлади.