23 апрель - Бутунжаҳон китоб ва муаллифлик ҳуқуқи куни

Бу кунни нишонлаш тўғрисида 1995 йил октябрь-ноябрь ойларида бўлиб ўтган ЮНЕСКО Бош конференциясида қарор қабул қилинган.

23 апрель санаси тасодифий танланмаган - шу куни 1616 йилда дунёга машҳур ёзувчилар Мигель де Сервантес, Уильям Шекспир ва Инcа Гарcиласо де ла Вега вафот этган.

Сана муносабати билан 2001 йилда дунё шаҳарларига "Дунё китоблари пойтахти" фахрий унвони таъсис этилган. Биринчи марта ушбу фахрий унвон Мадрид шаҳрига берилган. Кейинчалик Александрия, Нью-Деҳли, Монреал, Турин, Куала-Лумпур каби шаҳарлар жаҳон китоблари пойтахтларига айланди.

Жорий йил 23 апрелда “Дунё китоблари пойтахти” Тбилиси шаҳри (Грузия)га ўтди. Тадбир ёшлар ўртасида ўқишни оммалаштириш учун замонавий технологиялардан устувор воситалар сифатида фойдаланишга қаратилган "Сизнинг кейинги китобингиз...?" шиори остида бўлиб ўтади. Дастурда кутубхоналар ташкил этиш ва болалар учун китоблар фестивали, китобларни мароқли беллашувларга айлантириш учун замонавий рақамли лойиҳани ишлаб чиқиш ва Грузияда биринчи нашриётни қайта тиклаш ҳам кўзда тутилган.

Бутунжаҳон китоб ва муаллифлик ҳуқуқи кунида анъанавий равишда китоб ярмаркалари ва кўргазмалар, жаҳон адабиёти классик асарларининг оммавий ўқиш ва бошқа кўплаб маданий-кўнгилочар тадбирлар ўтказилади.