24 август куни айрим жойларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади

Самарқанд шаҳрида жорий йилнинг 23-24-август кунлари триатлон бўйича халқаро мусобақа ўтказилади.
Шу муносабат билан тадбирларни юқори кайфиятда ўтказиш ва жойларда жамоат тартибини сақлаш мақсадида 24 август куни соат 06:00 дан соат 13:00 га қадар қуйидаги манзилларда транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.
Ёпиладиган асосий кўчалар:
– Даҳбед кўчаси (Мотрид, Хўжағунжойиш, Ҳумо, Маърифат маҳаллалари ҳудуди);
– Ибн Сино кўчаси (Оқсарой, Ибн Сино маҳаллалари ҳудуди);
– Рудакий кўчаси (Истиқбол, Янги Хайробод, Афросиёб, Имом Восе маҳаллалари ҳудуди);
– Тошкент кўчаси (Муборак маҳалласи ҳудуди);
– Регистон кўчаси (Регистон маҳалласи ҳудуди);
– Университет хиёбони (Амир Темур, Алишер Навоий, Ҳамид Олимжон маҳаллалари ҳудуди);
– Намозгоҳ кўчаси (Фурқат, Намозгоҳ, Хўжа Аҳрор Вали маҳаллалари ҳудуди);
– Термиз кўчаси (Чашма, Қўшчинор маҳаллалари ҳудуди);
– Садриддин Айний кўчаси (Садриддин Айний, Халифа Иброҳим, Ғофур Ғулом, Чармгари, Боғи Феруза маҳаллалари ҳудуди);
– Шаббод кўчаси (Абдураҳмон Жомий, Кафтархона, Огаҳий, Ибн Сино маҳаллалари ҳудуди);
– Катта Ўзбек тракти (Расадхона маҳалласи ҳудуди);
– Уста Умар Жўрақулов кўчаси (Қўштамғали, Қозиариқ, Жуйисой, Шарқ тонги, Давлатшоҳ Самарқандий маҳаллалари ҳудуди);
– Зарафшон кўчаси (Ўзбеккенти маҳалласи ҳудуди);
Мусобақа масофалари:
1,9 километр сузиш;
87 километр велосипед;
21,5 километр югуриш;
Йўллар ёпилиши боис ҳайдовчи ва пиёдаларни вақтинчалик ноқулайлик юзага келиши ва ҳаракатда эҳтиёткор бўлишга чақирамиз.