Оқдарёда 2,5 миллиард сўм давлат хариди учун танлов натижаси бекор қилинди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қатор давлат харидларида қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлигини аниқлаган.

Хабарга кўра, "Оқдарё туман йўллардан фойдаланиш" корхонаси буюртмачилигида ўтказилган 2,5 миллиард сўмлик давлат харидларида аффилланган шахслар ғолибликни қўлга киритган.
Бу ҳолат қонунчилик талабларига зид.

Шу сабаб қурилиш ишларида фойдаланиш учун шебен (чақилган тош) сотиб олиш юзасидан 28 март куни ўтказилган харид комиссиясининг баённомалари бекор қилинган.

Тўпланган ҳужжатлар эса қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган.