25 ёшли ҳайдовчи «Ласетти»сида ЙПХ инспекторини уриб кетди
- 18.10.2019 14:29
- 327
- Ўзбекистон
Бугун, 18 октябрь куни соат 08:00 да Шайхонтоҳур туманидаги Абай ва Абдулла Қодирий кўчалари кесишмасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Қайд этилишича, «Ласетти» автомобилининг 25 ёшли ҳайдовчиси А.Р. ушбу кесишмада йўл ҳаракати тартибига риоя қилинишини назорат қилиб турган ЙҲХБ ЙПХ инспектори, лейтенант М.Д.ни уриб кетган.
"Тошкент шаҳар ИИББ ходими тан жароҳати олган ва касалхонага олиб кетилган. Ҳозирда унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда", дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.
Теглар:
Lacetti
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа