27 ёшли аёл ҳайдовчининг нотўғри ҳаракати оқибатида Captiva ағдарилиб кетди

Жорий йилнинг 20 июнь куни соат 22.00 да Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги Афросиёб-Ойбек-Шаҳрисабз кўчаларининг кесишмасида ЙТҲ содир бўлган.

Қайд этилишича, Сobalt русумли автомашинасининг 27 ёшли ҳайдовчиси Виктория С. Captiva автомобили билан тўқнаш келди. Натижада Captiva ағдарилиб кетган.

Каптива русумли автомашинасини 23 ёшли Жавоҳир. О бошқараётган бўлган. Иккала ҳайдовчи ҳам тан жароҳати олган, уларга дарҳол тезкор тиббий ёрдам кўрсатилган.

Тошкент ИИББ хабарига кўра, Сobalt  ҳайдовчиси асосий йўлдан ҳаракатланаётган Captiva ҳайдовчисига йўл бермай ҳаракатни давом эттирган.