Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

280 та корхонага 49,8 миллиард сўм молиявий жарима қўлланилмади

Самарқанд туманидаги “Kawsar agro eksport biznes” масъулияти чекланган жамияти қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти билан шуғулланади. Дунёда коронавирус пандемияси тарқалиши оқибатида корхона февраль ойидан буён хорижга маҳсулот экспорт қилишда қатор муаммоларга дуч келди. Бу эса ташқи савдо операциялари бўйича 353,4 миллион сўмлик муддати ўтган дебиторлик қарздорлик келиб чиқишига сабаб бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони  корхона жамоасига солиқ тўловлари борасида имконият яратди.

Боиси, фармон ижросига кўра, ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебиторлик қарздорликка йўлга қўйилган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан жорий йилнинг 1 октябригача жарима қўлланилмаслиги белгиланди.

Шундан келиб чиқиб, бугунги кунда “Kawsar agro eksport biznes” масъулияти чекланган жамияти каби вилоятдаги 280 та корхонанинг 315 та шартномаси бўйича 49,8 миллиард сўм молиявий жарималар қўлланилмади.

Самарқанд вилоят давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.