3,5 миллиард сўмдан кўпроқ рангли металл парчаларини ноқонуний равишда сотган "уддабурон" ушланди
Самарқанд ва Сирдарё вилояти божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ Самарқанд вилоят бошқармаси ходимлари томонидан Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида рангли металл парчаларининг ноқонуний олди-сотди савдосига қарши тезкор тадбир ўтказилди.
Маълум бўлишича, фуқаро рангли металл парчаларини “шартли харидор"га 3 млрд. 576 млн. сўмга сотишга келишиб, шундан 255,4 млн. сўмни олиб, автомобилининг юкхонасига жойлаштирган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Натижада, 4 та юк автотранспорт воситаларига юкланган ҳамда ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, оғирли 44 тонна 700 килограмм бўлган рангли металл парчалари вақтинча сақловга олинди.
- Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, - дейилади вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати хабарида.