4-сектор раҳбари Самарқанд туманида сайёр қабул ўтказди

Самарқанд тумани 1-сектор штабида вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари А.Инағомовнинг “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари” рўйхатига олинган фуқаролар учун сайёр қабули ўтказилди.
Қабулда Самарқанд тумани ҳокими Н.Мавлонов, сектор раҳбарлари ва туман мутасаддилари ҳам иштирок этди.
Қабул давомида асосий эътибор мурожаат билан келган фуқароларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш, масъул раҳбарларни муаммонинг ечими билан шахсан шуғулланиш бўйича бириктиришга қаратилди.
“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари” рўйхатига олинган фуқароларга мотокультиватор, тикув машинаси, пишириқ печлари бепул тарқатилди. Шунингдек, фуқароларнинг ногиронлик аравачаси сўраб қилган мурожаатлари жойида қаноатлантирилди.
А.Инағомов туман 1-сектор штабида яратилган шароитлар билан танишди.