432 дона психотроп дори воситаларини сотаётган шахс ушланди
- 10.12.2023 12:24
- 96
- Жиноят ва жазо
ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан вилоят ҳудудида психотроп дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши кураш бўйича тезкор тадбир ўтказилди.
Унда Самарқанд шаҳрида яшовчи, 2004 йилда туғилган фуқаро Р.Ю. маҳаллий фуқарога 1 млн 757 минг сўм эвазига жами 432 дона “Редуксин” психотроп дори воситаларини сотаётган вақтида қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан фуқаро Р.Ю.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиши режалаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бу каби "уддабурон"лар қонунларни четлаб ўтишга ҳар қанча уринмасин, адолат қарор топади, жиноятчи жазосиз қолмайди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа