5 йиллик стажга эга хотин-қизлар учун ОТМга кириш учун тавсиянома бериш бошланди

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси олий маълумоти бўлмаган, бироқ мутахассислиги бўйича камида 5 йиллик иш стажига эга хотин-қизларга давлат ОТМларига кириш учун тавсиянома беришни бошлади.

Номзодлардан ўрта махсус ёки касб-ҳунар дипломи, 5 йиллик меҳнат стажи ҳамда бакалавр дипломи йўқлиги талаб этилади.
Тавсиянома асосида давлат ОТМларига алоҳида 500 та квота ажратилади.
Аризалар 1 июнга қадар қабул қилинади.
Тавсиянома 3 йил муддатга берилади ва фақат бир марта ўқишга кириш учун амал қилади.
Имтиёз хорижий, нодавлат ва ҳарбий таълим муассасаларига татбиқ этилмайди.
Шунингдек аризаларни my.gov.uz платформаси орқали онлайн топшириш мумкин.