50 минг АҚШ доллари эвазига АҚШга юбормоқчи бўлган шахс қўлга олинди

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлардан бирида Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро Ж.Й. шу шаҳарда яшовчи 50 000 АҚШ доллари эвазига “Тошкент-ЕИ-Мексика-АҚШ” йўналиши орқали АҚШга жўнатишни ваъда қилиб, зарурий ҳужжатларни расмийлаштириш учун 10.000 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ж.Й.га тегишли автомашина кўздан кечирилганида Н.Т.га тегишли хорижга чиқиш паспорти, унинг қизига тегишли ID-карта, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома борлиги аниқланиб, ашёвий далилларнинг барчаси тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.