56 миллион сўм миқдоридаги тилла-тақинчоқларни ўғирлаган аёллар ушланди
- 30.10.2020 12:37
- 136
- Жиноят ва жазо
Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги қишлоқларнинг бирида яшовчи фуқаро ИИБга мурожаат қилиб, 17 октябрь куни кундузи номаълум шахс уйига кириб, ётоқхонасидаги жавондан, қиймати 56 миллион 100 минг сўмлик тилла тақинчоқлари ўғирланганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми "б, г" бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қ.Ш., Ҳ.Н. ва М.М. исмли аёллар содир этганлиги аниқланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.