627 килограмга яқин гиёҳвандлик воситалари йўқ қилинди
- 26.06.2020 19:25
- 34
- Ўзбекистон
Бугун, 26 июнь Халқаро наркотик моддаларни суиистеъмол қилиш ва уларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш куни муносабати билан пойтахтимизда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан ноқонуний муомаладан мусодара қилинган гиёҳвандлик воситаларининг навбатдаги партияси ёқиб юборилди.
2020 йилнинг 5 ойи мобайнида давлат божхона хизмати органлари томонидан 152 та қонунбузарлик ҳолатлари фош қилинган.
Натижада,
➖ Героин - 157,9 грамм;
➖ Гашиш - 9049 грамм;
➖ Опий - 7270 грамм;
➖ Марихуана - 7577 грамм;
➖ Трамадол таблеткалари 254,1 грамм (ёки 4941 дона);
➖ Таркибида наркотик моддалари сақловчи ўсимликлар - 1878 туп.
Бундан ташқари, 240612 дона психотроп дори воситалари аниқланган ва мусодара қилинган.
Давлат божхона қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, бугун 626 килограмм 981 грамм гиёҳвандлик воситалари ёқиб юборилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа