7 ноябрь куни айрим кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади
Жорий йилнинг 5-7 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида «Samarkand Half Marathon» халқаро хайрия яриммарафони ўтказилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан тадбирлар бўлиб ўтадиган ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш ва марафонни намунали ташкил этиш мақсадида Самарқанд шаҳар ҳокими фармойиш қабул қилди.
Унга кўра, 7 ноябрь куни соат 6:00 дан 15:00 га қадар Самарқанд шаҳрининг қуйидаги кўча ва ҳудудларида транспорт воситаларининг ҳаракати вақти-вақти билан тўхтатилади ва марафон иштирокчилари ҳаракатланиб бўлган кўчалар очиб борилади:
- Регистон кўчасининг “Нон бозорчаси” олдидан Университет хиёбонигача бўлган қисмида;
- Даҳбед кўчасининг Регистон кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Рудакий кўчасигача бўлган қисмида;
- Боғимайдон кўчасининг Даҳбед кўчаси билан туташмасидан Қўшҳовуз кўчасигача бўлган қисмида;
- Имом Бухорий кўчасининг Даҳбед кўчаси билан туташмасидан Шоҳи Зинда кўчасигача бўлган қисмида;
- Мароқанд кўчасининг Имом Бухорий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Ибн Сино кўчасигача бўлган қисмида;
- Чорраҳа кўчасининг Даҳбед кўчаси билан туташмасидан Бибихоним кўчасигача бўлган қисмида;
- Руҳобод кўчасининг Регистон кўчаси билан туташмасидан Амир Темур мақбараси орқали Университет хиёбонигача бўлган қисмида;
- Университет хиёбони кўчасида;
- Г-34 йўлининг Университет хиёбонидан Муқимий кўчаси билан кесишган чорраҳасигача бўлган қисмида;
- Бўстонсарой кўчасининг Рудакий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Университет хиёбонигача бўлган қисмида;
- Амир Темур кўчасининг Бўстонсарой кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Абдураҳмон Жомий кўчасигача бўлган қисмида;
- Абдураҳмон Жомий кўчасининг Амир Темур кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Мирзо Улуғбек кўчасигача бўлган қисмида;
- Мирзо Улуғбек кўчасининг Абдураҳмон Жомий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Бўстонсарой кўчасигача бўлган қисмида;
- Ибн Сино кўчасининг Рудакий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Ойдин йўл кўчасигача бўлган қисмида;
- Воҳид Абдуллаев кўчасининг Ибн Сино кўчаси билан туташмасидан Ҳазрати Хизр масжид-мажмуасигача бўлган қисмида;
- Ислом Каримов кўчасининг Ҳазрати Хизр масжид-мажмуасидан Шоҳи Зинда кўчасигача бўлган қисмида;
- Шоҳи Зинда кўчаси “Сиёб деҳқон бозори”дан Улуғбек обсерваториясигача бўлган қисмида.
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.