9 ойда Самарқанднинг ташқи савдо айланмаси 250 миллион долларга камайган
Жорий йил январь-сентябрь ойларида вилоятнинг ташқи савдо айланмаси 1045,1 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 250 миллион АҚШ долларига ёки 19,3 фоизга камайди.
Ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,3 фоизга, импорт ҳажми эса мос равишда 19,3 фоизга камайган. Ҳисобот даврида 605,6 миллион АҚШ доллари қийматидаги пассив ташқи савдо баланси қайд этилди.
Самарқанд вилояти статистика бошқармаси ахборот хизмати.