Аэропортда психотроп моддалар ушлаб қолинди
- 05.04.2019 18:07
- 166
- Самарқанд
Самарқанд халқаро аэропортига “Истанбул-Самарқанд” йўналишидаги 276-сонли авиарейс билан учиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Х.Л. божхона назоратидан ўтаётганда, унга тегишли юклар божхона ходимларида шубҳа уйғотди.
Холислар иштирокида фуқарога тегишли бўлган қўл сумкаси текширилганда, 35 дона эксперт-криминалистика экспертиза хулосасига кўра, Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши чекланган психотроп моддаларнинг рўйхатига киритилган “Медазепам” номли таблеткалар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа