Афғонистон: масжид портлаши оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
- 18.08.2022 13:38
- 116
- Хориж

Кобулдаги масжидда юз берган портлашда камида 21 киши ҳалок бўлди. Улар орасида машҳур мусулмон уламоси ҳам бор. Камида 33 нафар афғон яраланган, дея хабар бермоқда Associated Press полиция ва воқеа гувоҳига таяниб. Яраланганлар орасида бир қанча болалар ҳам бор.
Теракт дунёнинг кўплаб мамлакатларида террорчи деб тан олинган Толибон радикал ҳаракати Афғонистонда ҳукуматни қўлга киритганига бир йил тўлганида содир бўлди.
Ҳозирча ҳеч бир исломий қуролли гуруҳ портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олгани йўқ.
Толибон матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид ҳукумат сунний масжидга уюштирилган ҳужумни қоралаб, жиноятчилар қўлга олиниб, “даҳшатли қилмишлари” учун жазоланишини қўшимча қилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Вилоят ҳокими фермерлар билан учрашди
- 46 дақиқа аввал
- Самарқанд
Гренландия: Ер ларзага келган кун
- Кеча, 17:17
- Ўқинг, қизиқ!
Вилоят ҳокими фермерлар билан учрашди
- Кеча, 17:13
- Қишлоқ хўжалиги
Оила – маънавият ва инсонпарварлик маскани
- Кеча, 17:12
- Самарқанд