Афғонистонда Ал-Қоида етакчиларидан бири йўқ қилинди

Бу ҳақда TOLO News телеканали Афғонистон миллий хавфсизлик (NDS) директори сўзларига таяниб хабар берди.  

“NDS, “Ал-Қоида” раҳбари Абу Муҳсина ал-Масри Ғазна вилоятининг Андар минтақасида Афғонистон хавфсизлик кучлари томонидан ўтказилган операция вақтида ўлдирилган”, дея хабар берди телеканал.  

Рейтер агентлиги тақдим этган маълумотга кўра, ал-Масри АҚШ Федерал қидирув бюросининг кўп йилдан буён қидирилаётган террорчилар рўйхатига киритилган.