Афғонистонда жароҳатланган хавфсизлик кучлари ходимларини олиб кетаётган вертолёт ҳалокатга учради

Воқеа 1 сентябрь куни Афғонистоннинг шимолий-шарқида жойлашган Тахар провинциясида юз берди. Жароҳатланган хавфсизлик кучлари ходимларини олиб кетаётган Афғонистон ҳаво ҳарбий кучлари (ҲҲК) вертолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда Tolo News телеканали хабар берди.

Тахар ҳокими вакили Аҳмад Жавад Хежрининг сўзларига кўра, ҳалокат оқибатида ҳеч ким қурбон бўлмаган. Вертолёт, техник носозликлар туфайли қулаб тушган.

Мамлакат Мудофаа вазирлиги берган маълумотга кўра, вертолёт Қундуздан Тахарга қараб парвоз амалга ошираётган вақтда ҳалокатга учраган.