Афғонистонда Толибонларнинг назорат пунктига ҳужуми оқибатида икки полициячи ҳалок бўлди
Афғонистон шарқидаги Пактия вилоятидаги блокпостга радикал толиблар жангарилари ҳужуми натижасида икки полициячи ҳалок бўлди, дея хабар беради РИА Новости хавфсизлик манбаларига асосланиб.
Манбаларга кўра, Толибонлар Гардез шаҳрининг Абдулла Қала туманидаги полиция назорат пунктига ҳужум қилган. Маълум бўлишича, икки полициячи ҳалок бўлган ва уч нафари жароҳат олган. Толибон жангариларининг тўрт нафари ўлдирилди.
Афғонистонда қишлоқ жойларидаги муҳим ҳудудларни эгаллаб олган ва йирик шаҳарларга ҳужум уюштираётган Толибонлар ва ҳукумат кучлари ўртасида зиддиятлар авж олмоқда. Миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари бутун мамлакат бўйлаб аксилтеррор операцияларини ўтказмоқда. Ваҳоланки, Қатар пойтахтида 2020 йил 12 сентябрда Афғонистон ҳукумати ва Толибон ўртасида тинчлик музокаралари бошланган.