Афғонистондаги қуролли ҳужум оқибатида жароҳат олган ўзбекистонлик даволанмоқда
- 24.08.2020 10:08
- 121
- Долзарб
Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳри яқинидаги темир йўл қўриқчиларига ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар берилган эди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳужум оқибатида бир нафар ўзбекистонлик жароҳатланган, икки нафар афғонистонлик ҳалок бўлган.
Қайд этилишича, ҳужум оқибатида жароҳатланган ўзбекистонлик – «Сўғдиёна транс» корхонасининг координация бўлими бошлиғи ўринбосари Термиз шаҳридаги касалхонага етказилган.
«Сўғдиёна транс» корхонаси ишчи-ходимларини иш жойига олиб кетиш учун келган масъуллар Ҳайратон ишчилар яшаш базасидан чиқишганда ҳужумга учраган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!