"Агроинспекция" вилоят бошқармаси ходими пора олаётган вақтда қўлга олинди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси етакчи мутахассиси Самарқанд туманидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликда ўрганиш ишларини олиб боради.
Ушбу жараёнда у хўжаликнинг 50 сотих ер майдонини ижарага олиб фойдаланаётган фуқаро томонидан ернинг унумдорлигига зарар етказилганлиги аниқланиб, унга нисбатан чора кўрмаслик эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилиб, муқаддам 500 АҚШ доллари олади.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда етакчи мутахассис қолган 2500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.