Агрономлар учун иш таклифи.

Диққат, эълон !

Агрономлар учун иш таклифи.

 

 

“Узагростар холдинг” компанияси таъсисчилигидаги, ихтисослашув йўналиши майизчилик бўлган
“Қўшработ агро стар” МЧЖ
агрономларни танлов асосида ишга таклиф этади.

Агрономлар томонидан иш олиб бориладиган ҳудудлар:

Самарқанд вилояти Қўшработ, Иштихон, Ургут ҳамда Навоий вилояти Хатирчи туманлари.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

  • Ёши 35 ёшгача бўлган;
  • Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий маълумот;
  • Мева ва узумчилик, ўсимликларни ҳимоя қилиш, тупроқшунослик, агромуҳандислик, дала экинлари ёки шунга ўхшаш йўналишлар бўйича меҳнат стажи, етарли билим ва тажрибага эга бўлган;
  • Майиз йўналишидаги фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари хўжаликлари билан самарали ишлаш ва мулоқот қилиш қобилиятига эга бўлган;
  • Дала ишларига лаёқати бўлган;
  • Қишлоқ хўжалиги технологияларига қизиқувчан ҳамда улардаги янгиланишларни кузатиб борувчи;
  • Microsoft Word, Microsoft Excel дастурлари билан мустақил ишлаш, уларда таҳлилий ҳисоботларни тайёрлаш кўникмаларига эга бўлган;
  • Креатив фикрлаш, ташаббускорлик, ўз вазифасига кучли масъулият билан, профессионал ёндашиш, жамоада ишлаш қобилиятларига эга бўлган.
  • Енгил автомашинани бошқариш гувоҳномаси ва тажрибаси бўлган.

Вазифалари:

  • Майиз йўналишидаги фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари хўжаликларига қарашли ҳудудларда майизбоп узумларни етиштириш бўйича агротехник ёрдам кўрсатиш;
  • Ушбу хўжаликларда майизбоп узумларни етиштириш жараёнларини жойида мониторинг қилиб бориш, ҳисоботларни тайёрлаш, уларни дастурий таъминот тизимлари ва платформаларига киритиб бориш;
  • Узумзорлар саломатлиги, уларда олиб бориладиган ўғитлаш, суғориш ишлари ва ҳосилдорликни оширишга қаратилган усуллар бўйича кўрсатма ва тавсиялар бериб бориш;
  • Ушбу хўжаликларга режали графиклар асосида ташрифларни амалга ошириб, уларнинг “Қўшработ агро стар” билан муносабатларини мустаҳкамлаш.
  • Жараёнлардан келиб чиқиб белгиланадиган бошқа вазифалар.

“Қўшработ агро стар” МЧЖ ва унинг олдига қўйилган вазифалар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.02.2025 йилдаги ПФ-22-сон Фармони, ПҚ-57-сон Қарори ҳамда qushrabotagrostar.uz расмий сайти орқали кўпроқ ахборот олишингиз мумкин.

* * * * * * * * * * * * * * * * * * * * * *

Номзодлар ўз резюмеларини танлов эълон қилинган кундан бошлаб
05.10.2025 йил соат 18:00 га қадар sherzodsuvankulov1985@gmail.com электрон манзилига ёки + 998 77 052 71 55 телеграм рақамига жўнатиши мумкин.