Акулалар ҳужуми сабабли Калифорнияда пляжлар ёпилди

Калифорниянинг Сан-Луис-Обиспо округидаги пляжда акула ҳужуми оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Унгача ҳам яна бир қатор акула ҳужумлари қайд этилганди. Шу сабаб 24 декабрь куни ҳудуддаги пляжларнинг бир қисми ёпилди.

Гарчи аввалроқ ҳам акулалар бу ҳудудда одамларга бир неча бор ҳужум қилган бўлса-да, бунақа кўп ҳужумлар ва қурбон сўнгги 18 йил ичида биринчиси бўлди.

Шунингдек, австралиялик серфер Мик Фэнн акула ҳужумидан омон қолди. Йиртқич уч карра жаҳон чемпионига J-Bay Open финалига тайёргарлик пайтида ҳужум қилди. Акуланинг чемпионга ҳамласи видеотасвирга ҳам тушиб қолган.