Александр Лукашенко расман Беларусь президентлиги лавозимини қабул қилиб олди

23 сентябрь куни Александр Лукашенко ўнг қўлини Беларусь Республикаси Конституцияси устига қўйиб, қасамёд қабул қилди. Шундан сўнг Марказий сайлов комиссияси раҳбари Лидия Ермошина сайланган давлат раҳбарига давлат президенти гувоҳномасини топширди. Бу ҳақда РИА Новости нашри хабар берди.

Тадбир Минск шаҳридаги Мустақиллик саройида бўлиб ўтди. Унда бир неча юзлаб мансабдорлар, парламент аъзолари, ОАВ раҳбарлари, спорт ва маданият арбоблари қатнашди.

Беларусь президентлиги учун 9 август куни ўтказилган сайловларда 80,1 фоиз овоз олиб, Александр Лукашенко ғолиб бўлган эди.