Алишер Усмонов ХОҚнинг махсус совғаси билан тақдирланди
- 03.12.2019 13:54
- 124
- Хориж
Орадан 20 йил ўтгач, Халқаро қиличбозлик федерациясининг Конгресси ўз пойтахтига қайтди. Швейцариянинг Лозанна шаҳрида дунёнинг 150 дан ортиқ мамлакат вакилларидан 300 делегат иштирок этган Халқаро қиличбозлик федерациясининг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда МОҚ президенти, Марказий Осиё ва Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси Рустам Шоабдураҳмонов ҳамда Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош котиби Гулнора Саидова ҳам иштирок этди.
Конгрессда Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ҳам қатнашиб, тадбир иштирокчиларини самимий қутлади.
ХОҚ президенти қиличбозликнинг барча 12 йўналишини ҳам Олимпия ўйинлари дастурига киришида улкан ҳисса қўшган Алишер Усмоновни ХОҚнинг махсус совғаси билан тақдирлади.
Конгресс доирасида йил якунлари бўйича ҳам қатор номинациялар ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа