Амазония тропикларида алцгеймер касаллигига қарши восита топилди

Мадриднинг Комполутенсе университети олимлари Амазонка тропик минтақасида аҳоли томонидан таркибида янги нейронлар, шунингдек, ёрдамчи ҳужайралар - астроцит ва олигодендроцит ҳосил қила олувчи ўсимликлардан тайёрланган “аяхуаска” дамламасини ўрганишди.

Ушбу дамлама таркибидаги моддалар бедаво алцгеймер касаллигига даво бўлиши мумкинлиги аниқланди. Тадқиқот «Translational Psychiatry»да нашр этилди.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, мия қайишқоқлигини модуляциялаш қобилияти шуни кўрсатадики, “диметилтриптамин” (DМT)ни руҳий ва неврологик касалликларга қарши курашувчи дорилар қаторига киритиш мумкин. Буни сичқонларда ўтказилган тажрибалар тасдиқлайди.
Маълумки, алцгеймер каби нейродегенератив касалликларда нейронлар ўлади. Аммо таркибида DMT мавжуд дорилар организмда янги нейронларни яратишда ёрдам беради.