Американинг айрим штатларида 21 ёшгача чекиш тақиқланган
- 22.07.2019 11:59
- 33
- Хориж
Американинг Огайо штатида 21 ёшга тўлмаган шахсларга тамаки маҳсулотлари сотиш тақиқланди, деб ёзмоқда xabar.uz. Шунингдек ушбу тақиқ тамаки ўрашда қўлланадиган қоғозга ва бошқа чекиш билан боғлиқ маҳсулотларга ҳам жорий этилган. Авваллари Огайода 18 ёшгача бўлган шахсларга тамаки маҳсулотлари сотиш тақиқланар эди. 2015 йилда Гавайи бу борада ташаббус билдирган илк штат бўлган. Айнан шу ерда тамаки чекиш учун 21 ёшлик чеклов белгиланган эди.
2016 ва 2017 йилларда Калифорния, Орегон, Нью-Жерси ва Мэнда ҳам шундай тақиқ ўрнатилди. 2019 йилнинг бошида Коннектикут, Вашингтон, Иллинойс ва яна бир неча штатлар бу ташаббусга қўшилди.
Теглар:
чекиш
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!