Амир Темурнинг арчадан ясалган тобути қаерда?
- 12.04.2019 10:28
- 627
- Маданият
Бугун Самарқанд шаҳрида Франциядаги Темурийлар тарихи ва санъатини ўрганиш ассоциацияси ташкил этилганлигининг 30 йилллигига бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда.
Мазкур тадбир доирасида бугун шаҳардаги Ўзбекистон маданияти тарихи музейида Амир Темур мақбарасининг ўрганилиш тарихидан деб номланган кўргазма режалаштирилган.
Кўргазмада ноёб экспонат – Амир Темурнинг арчадан ясалган тобути намойиш этилади. Ушбу тобут 1941 йилда Амир Темур мақбарасидаги қазишмаларда топилган. Намлик туфайли анча емирилган тобутни 1975 йилда археология институти таъмирловчиси, кимё фанлари номзоди Шариф Илхамов таъмирлаган. Шунингдек, ушбу кўргазмаларга Самарқанд меъморий обидаларига оид рангли кошинлар, ноёб қўлёзмалар ва темурийлар даврида яратилган бошқа ноёб экспонатлар ҳам қўйилган.