Андижонда бўш вагонлар темир йўл изидан чиқиб кетган
- 12.12.2019 13:53
- 103
- Жамият
Бугун, 12 декабрь куни соат 07:30 ларда Қозоғистон Республикасидан 13 та ярим очиқ вагонларда “ОООТА Миниралс” МЧЖ номига кўмир махсулотлари келтирилган.
Пайтуғ темир йўл бекатининг 7-йўлига қўйилган ва кўмир маҳсулотлари тушириб бўлингандан кейин вагонларнинг ғилдиракларининг тагига темир йўл башмаклари маҳкамланмаганлиги сабабли ҳамда ушбу ярим очиқ бўш вагонларнинг паст томонга ҳаракатланиб кетиши оқибатида 63080675-сонли ярим очиқ бўш вагон темир йўлнинг чап томонидаги ариққа тушиб кетган ва 60745015-сонли ярим очиқ бўш вагоннинг олди ғилдираклари темир йўл изидан чиқиб кетган.
ИИВ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳодисада тан жароҳати олганлар йўқ.
Хозирда қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Теглар:
темир йўл
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Маънавият доимий эътиборда бўлиши лозим
- Кеча, 20:54
- Самарқанд
Бугун юртимизга ҲУТ кирди
- Кеча, 15:06
- Мутолаа
Маърифий тарғибот жонли бўлсин
- Кеча, 14:58
- Маданият