Аномал иссиқлик поездларнинг тезлигига чеклов белгиланишига яна сабаб бўлмоқда
«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ раҳбарияти 2019 йил 28 июлдан 31 июлгача Тошкент - Андижон, Тошкент - Урганч - Хива, Тошкент - Қўнғирот, Тошкент - Термиз ва Тошкент - Бухоро йўналишларида қатновчи йўловчи поездларининг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида поездлар тезлигига чеклов белгиланганини маълум қилади. Бунга сабаб юртимизда кузатилаётган аномал иссиқлик ҳисобланади.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ томонидан йўловчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида мазкур поездларда бепул минерал сувлар тарқатиш йўлга қўйилди.
«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ раҳбарияти ўз мижозларига кўрсатилган ишонч учун миннатдорчилик билдиради ва юзага келган ноқулайликлар учун узр сўрайди.