Антарктида музлари рекорд даражада эримоқда
Антарктида атрофидаги муз қопламининг майдони 1,79 миллион квадрат километр - 44 йиллик сунъий йўлдош кузатувларидаги энг паст кўрсаткичига қисқарди, дея хабар беради The Guardian.
Бу энг жанубий қитъа билан чегарадош муз қатлами 1,92 миллион квадрат километр майдонни ташкил этган 2022 йил 25 февралдан бери учинчи антирекорддир. 2023 йил 15 февралда муз ҳалқаси 1,91 миллион квадрат километргача эриган бўлса, 25 февралга келиб 1,79 миллион кв.км.га камайган.
Антарктида денгиз музлик камарининг юпқалаши бўронларнинг муз токчаларига таъсирини кучайтирмоқда, уларнинг эриши эса жаҳон денгизи сатҳининг кўтарилиши билан "таҳдид" қилмоқда.
Айниқса, Амундсен денгизидаги “Қиёмат музлиги” номи билан танилган Туэйтс музлиги ташвиш уйғотади – унда дунё океанларини ярим метрга кўтариш учун етарли сув бор.
"Антарктида узоқдай туюлиши мумкин, аммо у ердаги ўзгаришлар глобал иқлимга таъсир қилиши мумкин ва муз қатламларининг эриши бутун дунёдаги қирғоқ жамиятларига таъсир қилади", дейди мутахассислар.