АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Ўзбекистонга келмоқда
- 24.02.2023 10:13
- 99
- Хориж

28 февраль куни Давлат котиби даставвал Қозоғистоннинг Остона шаҳрига ташриф буюради.
У ерда C5+1 форматидаги вазирлар учрашувида иштирок этади.
Қозоғистондаги учрашувлардан сўнг Блинкен мамлакатимизга келади.
Тошкентда икки томонлама ва минтақавий масалалар бўйича шерикликни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон расмийлари билан учрашади.
1 март куни Давлат котиби Нью-Деҳлига жўнаб кетади ва Ҳиндистонда G20 ташқи ишлар вазирлари йиғилишида қатнашади.
Сўнгги янгиликлар
Энг қадимги ёзув
- Кеча, 18:26
- Ўқинг, қизиқ!