АҚШ департаменти Россияни киберҳужумда айблади

Россия AҚШ ҳукумат идоралари ва бошқа мамлакатлар тизимига қилинган кенг кўламли киберҳужумларда қатнашди, деди AҚШ давлат котиби Майк Помпео Марк Левин радиоэшиттиришига берган интервьюсида. Унинг сўзлари РИA Новостида келтирилган.

"AҚШ ҳукумати тизимига код киритиш учун дастурий таъминотидан фойдаланиш бўйича ҳаракат қилинган" дея таъкидлади у. - Бу жуда фаол ҳаракат бўлган ва айнан руслар бу фаолият билан шуғулланган деб аниқ айта оламиз".

18 декабрь куни Оқ уй Миллий иқтисодий кенгаши раҳбари Лоуренс Кудлов Россиянинг Aмерика ҳукуматига қарши киберҳужумда иштирок этганига шубҳа билдирди. Унинг фикрига кўра, бунинг ортида бошқа мамлакатлар ҳам турган бўлиши мумкин.

Илгари Reuters агентлиги россиялик хакерлар AҚШ Ички хавфсизлик вазирлигига ҳужум уюштирганлиги ва департаментдаги ички алоқалардан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритгани ҳақида хабар тарқатган эди. Ҳужум AҚШ молия вазирлиги ҳамда Миллий телекоммуникация ва ахборот маъмурияти тизимларига нисбатан амалга оширилган.

Москва Aмерика департаментига қилинган хакерлик ҳужумларида айбловларни рад этиб, уларни асоссиз деб ҳисобламоқда.