АҚШ Эронга қарши янги санкция жорий этди
- 09.05.2019 13:51
- 100
- Хориж

АҚШ президенти Дональд Трамп Эроннинг металл ишлаб чиқариш секторига нисбатан санкция жорий этиш ҳақидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзмоқда azon.uz.
«Мен Эроннинг нефть билан боғлиқ бўлмаган йирик даромад манбаи – темир, пўлат, алюминий ва мис секторига санкция жорий этиш ҳақидаги қарорга қўл қўйдим», – деди Трамп.
Санкция Эронда металл ишлаб чиқарувлар ва металл билан савдо қилувчиларга тааллуқли. АҚШ молия вазирлиги уларнинг Америка юрисдикциясидаги активларини музлатиб қўйиши мумкин.
Трампнинг фикрича, Эрон металл ишлаб чиқаришдан олинадиган даромадлардан «оммавий қирғин қуроллари тарқалишини ва террор гуруҳлари фаолиятини молиялаштириш, минтақада тажовузкор ҳаракат қилиш ва ҳарбий экспансия» мақсадида фойдаланиши мумкин.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Бир дақиқадан камроқ: дунёдаги энг қисқа парвоз
- 5 дақиқа аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Судларга мурожаат: нималарни билиш зарур?
- 52 дақиқа аввал
- Қонун ва ҳужжатлар
“Евроосиё юрагига саёҳат” экспедицияси аъзолари Самарқандда
- 53 дақиқа аввал
- Саёҳат
Қуроқчиликдан бойиб кетиш мумкин(ми?)
- 2 соат аввал
- Маданият