«АҚШ Ироқнинг собиқ президенти Ҳусайнга ҳукм ўқишга ҳақи йўқ эди»: Бундан 15 йил олдин Янги йил арафасида Саддам Ҳусайн қатл этилган эди

Қўшма Штатлар бошчилигидаги халқаро коалиция Халқаро терроризмга қарши кураш ва оммавий қирғин қуролларини излаш байроғи остида Ироққа қўшин киритгач, ўз вақтида Шарқий Осиёдаги энг йирик ҳарбий қудратга эга давлатлардан бири бўлган Ироқ давлати узоқ йилларга уруш гирдобида қолди.

Бундан 15 йил муқаддам, 2006 йил 30 декабрда Ироқ янги даврда уйғонди: собиқ президент Саддам Ҳусайн инсониятга қарши кўплаб жиноят, жумладан, курдлар геноциди ва шиалар қирғинида айбланиб, қатл этилди. У билан бирга унинг «фарзанди» - (араб социалистик тикланиш партияси) Ироқ ҳалок бўлди. Саддам шоҳ ва яккаҳоким бўлган давлат бир неча ҳафта ичида қулади ва ўша кунгача диктаторга абадий содиқликка қасамёд қилганлар унинг ҳайкалларини вайрон қилишга тушди.

Вақт ўтди. Яқин Шарқда навбатдаги муваффақиятсиз давлат пайдо бўлиши бу - Америка Ироқни босиб олишининг якуний натижаси эди.

Агар бундан 15 йил олдин Ҳусайн шафқатсиз золим сифатида қабул қилинган бўлса, ҳозир кўпчилик алам билан «агар у ҳукуматда қолганда, Ироқ фуқаролар уруши даҳшатларини кўрмаган бўларди», дейишмоқда. Эндиликда оддий ироқликлар орасида Саддам тартибсизликка барҳам бера оладиган «кучли қўл» орзуси тимсолига айланиб бормоқда. Ва бунинг сабаблари бор: унинг даврида Ироқ идеал бўлмаса-да, одамлар ўз ҳаёти учун қўрқмайдиган, ривожланаётган давлатда яшашар эди.

Саддам Хусейн выступает перед толпой, 27 января 1969 года

АҚШ ҳарбийларининг собиқ таржимони Саддам Ҳусайннинг ҳибсга олиниши тафсилотларини айтиб берди

Ироқнинг собиқ президенти Саддам Ҳусайнни ҳибсга олиш пайтида америкалик ҳарбийлар қандайдир ухлатувчи кукун ишлатган ва Ҳусайннинг шахсий буюмларининг катта қисми ўғирланган, дейди америкаликлар билан ҳамкорлик қилган, хавфсизлиги сабаб ўз номини ошкор қилишни истамаган ироқлик таржимон журналистларга.

Таржимон Саддам Ҳусайнни ҳибсга олиш операциясини ўтказаётган америкалик ҳарбийлар билан бўлган. Унинг эслашича, Қўшма Штатлар Ҳусайннинг қаерда экани ҳақда маълумот берганларга мукофот сифатида бир неча миллион доллар ваъда қилган.

Саддам Хусейн, 6 июня 1998 года

"Иш бошлашимдан тахминан саккиз ой ўтгач, улар Салаҳад-Дин вилоятидаги Эд-Дур минтақасида Саддам Ҳусайн яширинган жой ҳақида мутлақо махфий маълумот олишди. Бу Эл-Маабар ҳудудидаги ферма эди", дейди таржимон.

Унинг сўзларига кўра, Ҳусайннинг қаердалигини унинг соқчиларидан бирининг қариндоши айтган, деган версия бор. Бу маълумот президентга озиқ-овқат етказиб бераётган қўриқчи ортидан кузатиш орқали текширилди. “Уни президент қўриқчиси эканини ҳеч ким билмасди, аммо у бозорда энг яхши, маълум маркадаги товарларни сотиб олаётгани америкалик ҳарбийларда шубҳа уйғотди. Кейин ҳаммаси ойдинлашди".

Битва при Кербеле, 1991 год

Воқеа жойига Америка махсус кучлари бўлинмаси юборилиб, шу вақтнинг ўзида десант ташланган. Таржимонда противогаз бўлмагани учун яқинлашишга рухсат берилмаган.

«У ердан олиб чиқилган бир неча киши кимлигига қизиқдим... «Бу президент Саддам Ҳусайн ва уни ҳибсга олиш учун юборилган махсус кучлар, ҳатто бизга ҳам яқинлашиш тақиқланди», деди менинг офицерим. Президент панага яширинмади, у ҳолдан тойган эди. Ҳибсга олинган пайтда Ҳусайн анъанавий араб кийимида эди, эҳтимол у намоз ўқиётган бўлган» хотирлайди таржимон.

Унинг сўзларига кўра, противогазда эҳтиёж бўлган, чунки операция ўтказилган жойда – уйда ҳам, фермада ҳам тахминан бир квадрат километр майдонга ухлатувчи газ пуркалган эди.

Ҳусайн вертолётда эвакуация қилинганидан сўнг, таржимон у яшаган хонани кўздан кечиришга муваффақ бўлган: унда иккита каравот, икки жуфт ортопедик пойабзал, қимматбаҳо кийим-кечак, парфюмерия ва шахсий буюмлар – президентнинг қўл соати, оилавий фотосуратлар, бўш плёнка ва президент томонидан ёзилган аудиоёзувли диктофон бўлган. Шунингдек, қимматбаҳо жиҳозлар ва револьвер ҳам топилган.

Саддам Ҳусайннинг аксарият шахсий буюмлари - пойабзал, соат, кийим-кечак ва ҳатто озиқ-овқат ҳам ўғирланган. “Баъзи ҳарбийлар бу нарсаларни эсдалик сифатида олишди”, қўшимча қилади таржимон.

Унинг таъкидлашича, операциядан кейин фермадаги апельсин кўчатлари, ўлиб ётган тўтиқушлар, қорамол ва итлар номаълум оқ модда билан қопланган.

Мать иракского солдата, убитого на войне против Ирана, целует Саддама Хусейна, 10 ноября 1980 года

Россиянинг собиқ элчиси: АҚШ томонидан шакллантирилган Ироқ ҳукумати Ҳусайнни ҳукм қилишга ҳақи йўқ эди

АҚШ томонидан тузилган Ироқнинг вақтинчалик ҳукумати Ироқнинг собиқ президенти Саддам Ҳусайн устидан суд жараёнини ўтказиш ҳуқуқига эга эмас эди, дейди Россиянинг Ироқдаги собиқ элчиси Владимир Титоренко РИА Новости агентлигига берган интервьюсида.

АҚШ Ироққа бостириб кирганида Саддам Ҳусайн мамлакатда мавжудлиги тасдиқланмаган.

"Вақтинчалик ҳукумат эса Ироқ халқи томонидан сайланган эмас эди. У америкаликлар томонидан тузилган ва унинг Саддам Ҳусайн устидан суд жараёнини ўтказишга ҳақи йўқ эди", - дейди Титоренко.

Россиялик дипломатнинг сўзларига кўра, махсус трибунал Ҳусайнни ҳукм қилиш ҳуқуқига эга эмас эди, чунки у президент, қуролли кучларнинг олий қўмондони бўлган ва амалдаги қонунчилик асосида қарорлар қабул қилган.

"Эрон билан уруш ва кимёвий қурол қўлланиши билан боғлиқ айбловлар асоссиз. Саддам бу кимёвий қуролдан фойдалангани ҳақида ҳеч қандай далил йўқ", дея қўшимча қилди Титоренко.

Ироқнинг собиқ раҳбари қарийб олти ой давомида америкаликлардан яширинишга муваффақ бўлган, бироқ охир-оқибат ўзининг туғилган шаҳри Тикрит яқинида қўлга олинади. Махсус трибуналнинг биринчи йиғилиши 2004 йил июль ойида бўлиб ўтади ва шу тариқа суд Ҳусайнни айбдор деб топиб 2006 йил 5 ноябрда осиб ўлдиришга ҳукм қилган эди.