АҚШ Ўзбекистон президентининг ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлашини эълон қилди

Баёнотда айтилишича, элчихона “Ўзбекистон фуқароларининг сайловдаги иштирокини юқори баҳолайди ва сайлов участкаларида улар Президент Мирзиёевни қўллаб-қувватлаётганини қайд этади”.

“Президент Мирзиёев ўзининг янги мандатини қабул қилаётган бир пайтда, АҚШ унинг ислоҳот ва бошқарув дастурини амалга оширишда, жумладан, қонун устуворлиги, ҳокимият тармоқлари ўртасидаги ўзаро назорат ва мувозанатни таъминлаш, шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳаларида ёрдам беришга тайёр. Агар бу тамойилларга амал қилинса, улар вакиллик бошқарувининг асоси ҳисобланади.

Биз президент Мирзиёев ва Ўзбекистон ҳукумати билан АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий, таълим, гуманитар ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш бўйича ҳамкорлик қилишга интиламиз”, — дейилади баёнотда.