АҚШ-Россия музокараларининг иккинчи босқичи. Фойдали қазилмалар тўғрисида битим: Зеленский савдолашуви. Каспаров иш қидирмоқда

🔹 Россия делегацияси АҚШнинг Истанбулдаги бош консули қароргоҳига етиб келди, у ерда икки давлат элчихоналари фаолиятига бағишланган иккинчи учрашув ўтади. Музокаралар беш-олти соат давом этиши кутилмоқда. Биринчи учрашуви 18 февралда Ар-Риёдда бўлиб ўтган эди. Украина президенти Зеленский уларни тан олмади.
🔹 Трамп Зеленский эртага, 28 февраль куни Вашингтонга келишини тасдиқлади. Президентлар Украинада нодир металлар бўйича шартнома имзолаши кутилмоқда. Зеленский агар хавфсизлик кафолатлари бўлмаса, АҚШ билан минерал қазиб олиш бўйича иккинчи келишувни имзоламоқчи эмас.
🔹 Қирғизистон парламентининг олти қўмитаси Тожикистон билан чегара шартномасини қўллаб-қувватлади. Шунингдек, автомобиль йўлларини биргаликда қуриш лойиҳаси, сув хўжалиги ва энергетика объектларига оид масалалар муҳокама қилинган.
🔹 Доналд Трамп маъмурияти АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) билан тузилган ташқи ёрдам шартномаларининг 90 фоиздан ортиғини ва Вашингтоннинг дунё бўйлаб 60 миллиард долларга яқин ёрдамини бекор қилишга қарор қилди.
🔹 Ливаннинг бир палатали парламенти Бош вазир Наваф Салам бошчилигидаги мамлакатнинг янги ҳукуматига ишонч овозини берди.
🔹 Россия ва АҚШ Арктика ресурсларини биргаликда ишлаб чиқишни муҳокама қилмоқда.
🔹 Конгода 53 кишининг ҳаётига зомин бўлган ноаниқ инфекция эпидемияси қайд этилган. Касалликнинг белгилари орасида иситма, ваража, бош оғриғи ва бўғим оғриқлари бор.
🔹 Трамп илгари Байден берган Венесуэладан нефть ташиш рухсатини бекор қилди.
🔹 Японияда туғилиш даражаси 2024 йилда рекорд даражага тушган. Мамлакатда бир йилда атиги 720988 нафар бола туғилган.
🔹 Хитойда мактаб ошхоналарининг деярли 99 фоизи видеокузатув қамраган. Бу таом тайёрлаш жараёни, гигиенани ва хавфсизликни кузатиш имконини беради.
🔹 Шанхай метроси ҳар қандай миқдордаги болаларни бепул ташиш имконини яратди.
🔹 Гарри Каспаров ҳаётнинг ютуқли ўйинлари баъзан кутилмаган "мот" билан тугашини тан олганга ўхшайди. У "от юриш"ни амалга оширди, аммо шахмат тахтасида эмас, балки меҳнат бозорида. USAID молиявий "кран"ни ёпгач, собиқ жаҳон чемпиони Американинг indeed.com порталида шахмат бўйича индивидуал сабоқларни таклиф қилган резюмесини жойлаштирди.
Г.Холдорова тайёрлади.