АҚШ тилласини қаерда сақлайди?
Дунёни долларга қарам қилиб олаётган Американинг тилла захираси қанча ва уни қаерда сақлайди? Бу кўпчилик учун қизиқ.
АҚШнинг олтин захираси 8080 тонна. Унинг 4580 тоннаси Кентукки штатидаги «Форт-Нокс» армия базасида сақланяпти. 1700 тоннаси Нью-Йорк штатида Уэст Пойнт ҳарбий шаҳарчасида, яна 1400 тоннаси Деневердаги Монет двори бўлимида турибди, 400 тоннаси Нью-Йоркда Манхэттендаги Федерал резерв банк бўлими ертўласида сақланяпти.
Америка олтин захираларини нафақат мураккаб муҳандислик тизими, балки ҳарбий қўшин ҳам қўриқлайди.
***
Кимнинг валютаси энг оммавий?
Бу саволга ҳамма АҚШ доллари-да, деб жавоб бериши аниқ. Ҳақиқат жаҳон халқаро ҳисоб-китобларда АҚШ долларининг улуши энг катта – 39 фоиздан кўпроқни ташкил қилади.
Ундан сал камроқ евро ҳиссасига тўғри келади – 38 фоиз. Учинчи ўринда Австралия, Гонконг долларлари турибди. Россия рубли ушбу рўйхатда 20-ўринда.
Т.Шомуродов тайёрлади.