АҚШ уч давлат билан бошпана бериш тўғрисидаги шартномани бекор қилади
Америка Қўшма штатлари собиқ президенти Доналд Трамп даврида Сальвадор, Гватемала ва Гондурас билан имзоланган бошпана тўғрисидаги ҳамкорлик шартномаларига амал қилишни тўхтатди ва уларни бекор қилиш тартибларини бошлади, деди АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен.
«Қўшма Штатлар Сальвадор, Гватемала ва Гондурас билан бошпана бериш тўғрисидаги шартномани Президент Жо Байдер томонидан таклиф қилинган минтақада янада кенг кўламли ҳамкорлик ва ўзаро муносабат йўлидаги биринчи аниқ қадам сифатида тўхтатиб қўйди ва бекор қилиш ҳаракатида», дейилади давлат департаменти баёнотида.
АҚШда эмас, балки ушбу мамлакатларда бошпана билан таъминланишини кўриб чиқишни ўз ичига олган ушбу ҳужжат кучи дарҳол тўхтатилади ва ушбу қарор тўғрисида зикр этилган давлатлар ҳукумати хабардор қилинган, деди у. Айни пайтда фақат Гватемала билан келишув тўхтатилди, қолган икки давлатда энди кучга киради.
«Шубҳасиз, бу ҳаракатлар АҚШ чегараси очиқ, дегани эмас. Бу ерда ва минтақада ҳимоя ва имкониятлар учун қонуний йўлларни кенгайтириш мажбуриятини олган Қўшма Штатлар чегара ва қонунларга риоя қилиш зарур бўлган мамлакатдир», деди давлат котиби Блинкен.