АҚШда ноқулай об-ҳаво туфайли беш киши ҳалок бўлди
- 04.03.2023 10:31
- 27
- Хориж
Мамлакатнинг жанубидан шимоли-шарқига келаётган кучли бўрон фронти АҚШнинг бир қанча штатларида камида беш кишининг ҳаётига зомин бўлди, деб хабар бермоқда AP.
Кучли шамол Техас, Луизиана, Алабама, Кентукки ва бошқа бир қанча штатларда биноларга зарар етказган, дарахтлар синган, кучли ёғингарчилик ва совуқни олиб келган.
PowerOutage.us мониторинг хизмати маълумотига кўра, АҚШнинг бешта штатида миллиондан ортиқ истеъмолчи электр таъминотисиз қолган.
Калифорнияда қор ёғдирган бўрон фронти бугун кечқурун ҳам кучли ёғингарчилик кутилаётган Янги Англия штатлари томон ҳаракатланмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
7 йилда барпо этилган 632 метрлик мўъжиза
- Бугун, 14:44
- Ўқинг, қизиқ!
Ахборот кўпайди, сифат камайдими?
- Бугун, 07:10
- Самарқанд
Эшитиш қобилиятини йўқотган бемор энди эшитади
- Бугун, 07:04
- Саломатлик