АҚШнинг йирик шаҳарлари мэрлари Трампга қарши чиқди
Американинг ўндан ортиқ йирик шаҳарлари мэрлари Президент Дональд Трамп томонидан норозилик ва тартибсизликлар билан қуршаб олинган шаҳарларда тартиб ўрнатиш учун юборилган хавфсизлик кучларининг ҳаракатларига қаршилик билдирди ва вазиятни назоратга олишларини сўраб Конгрессга мурожаат қилишди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Парламентга топширилган ҳужжатга Портленд, Сиэтл, Атланта, Чикаго, Вашингтон, Бостон, Филадельфия, Денвера, Лос-Анжелес, Сан-Хосе, Окленд, Таксон, Сакраменто, Финикс ва Канзас-сити мэрлари ўз имзоларини қўйдилар. Улар ички хавфсизлик ва адлия департаменти махсус бўлинмалари Трамп томонидан маҳаллий ҳокимият вакиллари розилигисиз ва асосан сиёсий мақсадларда юборилганидан шикоят қилди.
Шунингдек, улар давом этаётган норозилик намойишлари асосан тинч ўтаётганини, Трамп томонидан шаҳарни намойишчилардан “тозалашга” ўриниш эса АҚШ фуқароларининг асосий конституциявий ҳуқуқлари бузилиши эканлигини таъкидлади. Шу сабабдан мэрлар зудлик билан Конгресс томонидан президент ва унинг маъмуриятига нисбатан текширувлар ўтказилишини талаб қилмоқда.
Бундан ташқари, шаҳар мэрлари Адлия ва Ички хавфсизлик вазирлигига қўл остидаги хавфсизлик кучларини ортга чақириб олишларини талаб қилиб алоҳида хат юборишган.