Арктика ва Алп музликлари: Қадимги Рим давридан бери мавжуд музликлар бир неча ҳафта ичида эриб кетиши мумкин
Арктикада сўнгги 40 йил ичида ҳарорат дунёнинг қолган қисмига қараганда деярли тўрт баробар тезроқ кўтарилди. Бундай хулосалар Британиянинг Nature илмий журналида чоп этилган тадқиқотда келтирилган.
Муаллифлар қутб музликлари эриш тезлиги ҳақидаги олдинги прогнозлар етарли даражада баҳоланмаганини билдирган.
Музликлар эриши нафақат Арктика, балки қачонлардир изсиз йўқолган нарсалар, масалан, 1960 йилларда ҳалокатга учраган самолёт эриш натижасида топилган Алп тоғларида ҳам рўй бермоқда.
«Глобал исиш давом этмоқда. Буни музликлар қисқаришида яққол кўриш мумкин», дейди Лозанна музлик тадқиқотчиси Роберт Бониеси.
Алп тоғларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро комиссия маълумотларига кўра, сўнгги 120 йил ичида бу тоғларда ўртача ҳарорат 2 даражага кўтарилган. Бу глобал ўртача кўрсаткичдан деярли икки баравар кўп.
Музликларнинг эриши туфайли Италия, Франция ва Швейцария бу ерда жойлашган ёзги тоғ-чанғи курортларини ёпишга мажбур. Қадимги Рим давридан бери мавжуд бўлган баъзи музликлар бир неча ҳафта ичида бутунлай эриб кетиши ҳеч гап эмас.
Гулнора Холдорова тайёрлади.