Арманистон Озарбайжонга қарши БМТ қошидаги Халқаро судга даъво аризаси берди
Арманистон Бокуни Тоғли Қорабоғдаги вазият туфайли ирқий камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги халқаро конвенцияни бузганликда айблаб, Озарбайжон устидан Халқаро судга даъво аризаси берди.
Арманистон Озарбайжондан ҳаммага Тоғли Қорабоғни тарк этиш имкониятини беришни, шунингдек, БМТ ва Қизил Хоч ходимларининг минтақадаги арман аҳолисига киришини таъминлашни, унинг коммунал тизимини тиклаш ва тугатилган Тоғли Қорабоғ Республикасининг фуқаролик ҳолати актларини ҳақиқий деб тан олишни талаб қилмоқда.
Арманистон, шунингдек, Озарбайжон ҳарбийларини Тоғли Қорабоғдаги тинч аҳоли пунктларидан олиб чиқиб кетишни ва минтақадаги арман ёдгорликларини бузишни тақиқлашни талаб қилмоқда.
Даъво аризасига кўра, Озарбайжон БМТга талабларни бажариш чоралари тўғрисида тақдим этилганидан кейин бир ой ичида, сўнгра якуний қарор қабул қилингунга қадар ҳар уч ойда ҳисобот бериши кутилмоқда.
Озарбайжон 19-20 сентябрь кунлари “аксилтеррор чоралари” натижасида Тоғли Қорабоғ ҳудуди устидан назоратни тўлиқ қўлга киритди. 1990 йилларнинг бошидан бери мавжуд бўлган тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикасининг ҳукумати унинг тарқатиб юборилганини эълон қилди.
Икки ҳафтадан камроқ вақт ичида у ерда яшовчи 120 минг этник армандан 100 нафари Тоғли Қорабоғни тарк этган.